Facebook компанияси АҚШда уни одамларнинг биометрик маълумотларини ноқонуний сақлаганликда айблаган фойдаланувчилар билан судлашувнинг биринчи босқичини бой берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Даъво аризасини судга иллинойслик бир неча фойдаланувчи киритган эди. Калифорния федерал округ суди компаниянинг эътирозларини қабул қилмади. Бу эътирозларга кўра, Иллинойс штати қонунлари Калифорния штатида амал қилмайди, шу боис иллинойслик даъвогарларнинг айбловлари ўринсиз. Аммо Калифорния суди Иллинойс штатининг фойдаланувчиларнинг биометрик маълумотлар дахлсизлиги ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчилик амалиётини умумий деб топди.
Суд эшитувларининг кейинги босқичи қачон ўтиши маълум қилинмаяпти. Компания бу борада бирор расмий баёнот билан чиқмади.
Изоҳ (0)