iPhone «имкониятлар ва гўзалликни уйғунлаштиргани учун» Time журналининг дунёни буткул ўзгартириб юборган қурилмалар рўйхатини бошқарди. Рейтинг муаллифлари гаджетларнинг тижорий муваффақиятига эмас, инсоният учун аҳамиятига эътибор қаратгани билдирилмоқда, дея хабар беради «Hi-Tech Mail.ru».
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини 25 йил давомида 100 миллиондан ортиқ миқдорда сотилган Sony Trinitron рангли телевизори эгаллади. Учинчи ўрин яна Apple’га, аниқроғи, компаниянинг Macintosh компьютерига насиб этди.
Барча замонларнинг энг яхши гаджетлари ўнлигига, шунингдек, Sony Walkman кассета плеери, IBM Model 5150 компьютери, Victrola Record Player фонографи, Regency TR-1 радиоқурилмаси, Kodak Brownie Camera фотокамераси, Magic Wand массаж ускунаси ва iPod киритилди.
Калькулятор, компьютер ўйинлари, видеомагнитофон, ёзув машинкаси, пейжер, видеокамера ҳам мазкур рейтингдан ўрин олди.