Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Турк армияси Килис шаҳри ўққа тутилишига жавобан ИШИД марраларига зарба беришда давом этади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 4 май, чоршанба куни минтақа раҳбарияти олдидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Суриядан бизнинг Килис шаҳримизга ракеталар тушиши оқибатида кўпчилик, жумладан, Суриядан келган меҳмонлар нобуд бўлди. Ўққа тутишлар давом этмоқда. Армиямиз келгусида ҳам мазкур ҳужумларга жавоб қайтаради. ИШИД Килисга зарба беришни давом эттирса, янада кўпроқ йўқотишларга дуч келади», — деб таъкидлади Эрдўғон.

Жорий йил бошидан бери Килисда Суриянинг ИШИД томонидан назорат қилинаётган чегараолди ҳудудларидан йўлланган 50 дан ортиқ ракета ва миномёт снарядлари портлади. Бунинг оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 60 дан ошиқ киши жароҳатланди. Улар орасида Туркиядан бошпана топган суриялик қочқинлар бор.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова