3 май, сешанба куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Москвадаги аттракционлардан бирида 10—12 метр баландликда қолиб кетган 11 нафар ўсмирни қутқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Москвадаги халқ хўжалиги натижалари кўргазмаси ҳудудида жойлашган ‘Каравелла’ аттракциони носозлик оқибатида тўхтаб қолган. Ердан 10—12 метр баландликда 11 нафар ўсмир қолиб кетган. Қутқарувчилар ёнғинни ўчиришда ишлатиладиган нарвон ёрдамида уларни пастга олиб тушди. Ўсмирлардан ҳеч ким жабрланмаган, барчаси ўзини яхши ҳис этмоқда», — дея маълум қилган ФВВ Москва бошқармаси матбуот хизмати.
Изоҳ (0)