Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатида жазирама қурбонлари сони 219 кишига етди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ҳукуматга таяниб. Бутун Ҳиндистонда эса апрель бошидан буён иссиқ ҳаво туфайли 300 га яқин киши ҳалок бўлди.
Теланганада сўнгги бир кеча-кундузда 41 киши нобуд бўлди. Энг кўп ўлим Налгонда туманида қайд этилди, у ерда қурбонлар сони 76 нафарни ташкил этди.
Штат пойтахти Ҳайдарободда айни пайтгача бирорта ҳам жазирамадан ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилгани йўқ.
Метеорология департаменти иссиқ ҳарорат яна камида икки кун сақланиб туриши ҳақида огоҳлантирди. Кўплаб штатларда 41—45 даражали жазирама кутилмоқда.
Изоҳ (0)