Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар Лигасида ҳафта ўйинчиси деб тан олинди. Бу ҳақда, УЕФА матбуот хизматига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Реал» футболчиси мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 51 фоиз овоз тўплади ва «Атлетико» ярим ҳимоячиси Саулдан 2 фоиз фарқ билан ўзиб кета олди.
Чемпионлар Лигасининг биринчи ярим финал учрашувида «Реал» сафарда «Манчестер Сити» билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд қилди. «Атлетико», ўз навбатида, Саулнинг голи туфайли «Бавария» устидан уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)