Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 7-тури «Локомотив» — «Олмалиқ» ўйини билан старт олди ва унда «темирйўлчилар» йирик ҳисобда зафар қучди.
Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида мезбонлар 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 20-дақиқасида бош ҳакам Равшан Эрматов олмалиқликлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни Сервер Жепаров аниқ амалга оширди.
Сервер Жепаров «Олмалиқ» дарвозасини ишғол қилишдан ташқари, Марат Бикмаев томонидан урилган ҳар икки голда ассистентлик вазифасини ўтаб берди. Қайд этиш керак, Жепаров Олий Лиганинг сўнгги учта ўйинида учта гол уришга муваффақ бўлди.
«Олмалиқ» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Локомотив» очколари сонини 19 тага етказиб олди. Клуб ўз майдонида бирор марта ҳам очко йўқотмади. «Олмалиқ» эса сафарда кечган 4 та ўйинда битта ҳам очко ишламади.28 апрель санасидан яна битта ўйин жой олган бўлиб, унда Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади.
Ўзбекистон Олий Лигаси 7-тур учрашуви 28 апрель, пайшанба«Локомотив» — «Олмалиқ» 4:0
Голлар: Марат Бикмаев, 5 (1:0). Икром Алибоев, 10 (2:0). Марат Бикмаев, 15 (3:0). Сервер Жепаров, 65-пен (4:0).«Насаф» — «Андижон»
29 апрель, жума«Бунёдкор» — «Пахтакор»
30 апрель, шанба«Металлург» — «Қўқон—1912»«Сўғдиёна» — «Машъал»«Навбаҳор» — «Обод»«Нефтчи» — «Шўртан»«Қизилқум» — «Бухоро»
Изоҳ (0)