Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Сеулга ташрифи чоғида Жанубий Корея ва КХДР термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш истагини билдирди, деб хабар беради Bleacher Report.
«Биз ҳаммани футбол майдони атрофида бирлаштиришимиз керак. Мен бунга ҳар томонлама ёрдам беришга ва ҳисса қўшишга тайёрман», – деди Инфантино.
Sky Sports журналисти Пол Виннелнинг таъкидлашича, мазкур учрашув орқали икки мамлакат ўртасидаги тарангликни юмшатиш мақсад қилинган.
Изоҳ (0)