Хонанда Севара Назархон фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган фотосурати орқали маълум қилди.
Сурат остида фикр билдирган Facebook фойдаланувчилари хонандани ҳомиладор экани билан табриклаб, унга «эсон-омон қутулиб олишни», туғилажак фарзандга эса узоқ умр тилаган. «Ижодий танаффус учун энг гўзал сабаб», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Маълумот учун, Севара Назархон 2007 йили ўз продюсери Баҳром Пиримқуловга турмушга чиққан; хонанданинг Дениз исмли ўғли бор.
Изоҳ (0)