«Гарри Поттер»да Драко Малфойнинг тансоқчиси Гойлни ўйнаган актёр Жошуа Хердман қоидасиз жанглар (MMA) иштирокчисига айланди ва биринчи беллашувдаёқ польшалик Януш Валачовскини енгди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Хердманнинг айтишича, у беш йил давомида жиу-житсу билан шуғулланган ва бу яккакураш тури бўйича қора камар соҳибига айланган. Актёр қоидасиз жангдаги иштирокини фавқулодда ўзгариш деб ўйламайди ва бунга «театрдаги фаолиятимни тарк этганим йўқ, саҳнада ўйнашни ҳам, беллашишни ҳам ёқтираман», деб изоҳ беради.
Изоҳ (0)