Венесуэла ҳукумати бюджет соҳасида ишловчи икки миллион ходимнинг иш ҳафтасини икки кунгача қисқартирди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
Ушбу чора мамлакатда давом этаётган энергетик танқисликни енгиш учун қабул қилинди.
Венесуэла президенти Николас Мадуро телевидениедаги чиқишида бюджет соҳасида ишловчи ходимлар 27 апрелдан бошлаб чоршанба, пайшанба ва жума кунлари ишламаслигини маълум қилди. Мазкур чора камида икки ҳафта давом этади.
Венесуэладаги электр танқислиги мамлакатдаги асосий тўғон сув сатҳининг пасайишига сабаб бўлган қурғоқчилик билан боғлиқ.
Изоҳ (0)