Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Манчестер Сити» футбол клуби бош мураббийи Мануэл Пеллегрини «Реал Мадрид»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда «Чемпионат».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» ўртасида Тошкент вақти билан 27 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтган ўйин 0:0 ҳисоби билан якунига етди. Мадриддаги жавоб ўйини 4 май кунига белгиланган.

«Биз жуда катта куч билан ҳаракат қилдик ва яхши ҳимояландик. Биз вазиятлар яратишга интилдик, бироқ Давид Силва жароҳат олганидан сўнг, тўпни кўп назорат қила олмадик», — деди Пеллегрини.

«Агар ғалаба қозона олмасанг, 0:0 — яхши натижа. ‘Реал’ ўйин суръатини пасайтиришга уринишини билардик, шунинг учун ҳам рақибни прессингда ушлашга ҳаракат қилдик», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

«Бироқ ‘Сити’, тўпни эгаллаб олгани билан, гол ура олмадик. Учрашувнинг иккинчи таймида ‘Реал’ ҳужумда нисбатан фаолроқ ўйнади», — дея қўшимча қилди «Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэл Пеллегрини.

Аввалроқ «Реал Мадрид» бош мураббийи Зинедин Зидан шогирдлари «Манчестер Сити»га қарши учрашувнинг иккинчи таймида нисбатан яхшироқ ўйнаганини тан олган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар