«Реал Мадрид» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳати сабаб Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.
Хўш, у ҳозир нима қиляпти? УЕФА расмий сайти хабарига кўра, жамоадошлари Тошкент вақти билан 23:00 дан бошлаб Манчестердаги Etihad Стадиумъда ўйинолди машғулотларини ўтказаётган вақтда, у стадиондаги юмшоқ ўриндиқларнинг бирида ўтириб, бехафсала қўшиқ эшитаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» — «Реал Мадрид» учрашуви Тошкент вақти билан 26 апрель, сешанба куни соат 23:45 да бошланади. «Дарё» мазкур учрашувдан матнли онлайн уюштиради.
Изоҳ (0)