Туркия қочоқларни жойлаштириш учун 20 миллиард доллардан ортиқ сарф-харажат қилди. Бу ҳақда, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Туркия бугунги кунга қадар Сурия ва Ироқдан уч миллион қочоқни қабул қилди, уларни жойлаштириш учун ўн миллиард доллар сарфлади. Агар нодавлат ташкилотларнинг харажатларини ҳам биргаликда ҳисобласа, жами 20 миллиард доллардан ортиқ маблағни ташкил этади», — деди Эрдўғон Бокуда БМТ Тараққиёт альянси VII Глобал форумининг очилишидаги чиқишида.
Шу билан бирга у Ғарбдан фарқли равишда Туркия эшиклари қочоқлар учун очиқлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)