Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 35-турига келиб чемпионлик учун кураш олиб бораётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида 2 очко йўқотди.
«Вест Бромвич»га қарши ўйиннинг 33-дақиқасида Крэйг Доусон ўз дарвозасига йўл топиб, «Тоттенҳэм»ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 73-дақиқага келиб Доусоннинг ўзи мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда Маурисио Почеттино жамоаси ғалаба голини кирита олмади.
35-турдан кейин пешқадам «Лестер» 76 очкога эга. «Тоттенҳэм» ҳисобида 69 очко бор. «Манчестер Сити» ҳамда «Арсенал» 64 тадан очко жамғарган.
«Лестер» мамлакат чемпионлигини қўлга киритиши учун яна 1 та ғалаба керак бўлади. Олдиндаги уч турда Клаудио Раньери жамоаси «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Челси» майдонига ташриф буюради ва фақатгина «Эвертон»га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади.«Тоттенҳэм» назарий жиҳатдан чемпионлик учун имкониятни сақлаб турибди. Шу билан биргаликда, бир йўла медаллардан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Аниқ бўлиб улгурган ягона масала — Лондон клубининг келаси мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этишидир.
Англия Премер-лигаси 35-тур беллашуви 25 апрель, душанба
Изоҳ (0)