Эквадордаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 646 нафарга етди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Охирги маълумотларга қараганда, 130 кишининг бедарак йўқолганлиги қайд этилган. 12,5 минг одам турли даражадаги шикастланишлар олган. Аввалроқ ер силкиниши 600 га яқин кишининг ўлимига сабаб бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Эквадорда вайронакор зилзила 16 апрель куни юз берган эди. Бир қатор давлатлар, жумладан, Боливия, Колумбия, Куба, Мексика ва Россия Эквадорга қутқарувчилар ва гуманитар ёрдам юборди.
Изоҳ (0)