The Washington Post Россиялик фотосуратчи Сергей Михайлович Прокудин-Горский олган суратларни рангли кўринишда эълон қилди, уларда 1917 йилгача бўлган Россия ўз ифодасини топади.
Прокудин-Горский 1863 йилда Владимир шаҳрида туғилган ва кимё бўйича таълим олган. Бутун фаолиятини у фотографияни ривожлантиришга бағишлаган. Ўзининг оригинал тадқиқотлари натижасида у рангли диапозитивларни ишлаб чиқариш ва рангли фильмларни тасвирга тушириш учун патент олган.
1908 йилда Прокудин-Горский рангли фотографияда эришилган технологик ютуқлардан Россия Империяси фотоҳужжатларини яратишда фойдаланиш режасини ишлаб чиқди. Шоҳ Николай II дан қоронғи хонага эга махсус жиҳозланган темир йўл вагонини олгач, тақиқланган ҳудудларга кириш ва Империянинг бюрократик доиралари томонидан ҳамкорлик қилиниши имконияти билан таъминловчи рухсатномалар билан 1907 йилдан 1915 йилгача Россия Империяси ҳақида фотосуратлардан иборат маълумот тўплади.
Прокудин-Горский 1918 йилда Россиядаги инқилобдан сўнг у ерни бутунлай тарк этди ва Парижга кўчиб ўтди, у ерда 1944 йилда вафот этди.
Унинг инқилоб арафасидаги Россия тасвирларидан иборат шишали негативларини АҚШ Конгресси кутубхонаси 1948 йилда унинг меросхўрларидан сотиб олди.
Изоҳ (0)