Қозоғистонда «Ўзавтосаноат» АК, JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ қўшма корхонаси ва «Ўзстандарт» агентлиги вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикаси метрология ва техник мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда транспорт воситалари турини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати хабар бермоқда.
JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларини заводда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари билан таъминлаш имконини берувчи сертификатни қўлга киритганди. Айни пайтда мазкур сертификат билан MAN TGS 33.360 6х4 русумли ўзи ағдарувчи юк автомобилини мазкур давлатларга экспорт қилиш мумкин.
Учрашув якунига кўра, JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ қўшма корхонаси Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларига экспорт қилиш учун катта юк автотранспорт воситаларини (ўзи ағдаргич) ишлаб чиқаришга розилик олди.
Изоҳ (0)