Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суриянинг Идлиб вилоятида уюштирилган авиазарбалар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Syrian Observatory for Human Rights ҳуқуқий ҳимоя ташкилоти маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Мааррет-эн-Нууман шаҳридаги бозорга уюштирилган авиазарба оқибатида 37 киши ҳалок бўлди. Яна етти киши Кафр-Набл шаҳрига берилган зарба оқибатида қурбон бўлди. Ҳар иккала аҳоли пункти суриялик исёнчилар назорати остида бўлган ҳудудлардир.

Ҳуқуқ ҳимоячилари авиазарбаларда Сурия ҳукуматини айблади. АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби ҳам зарбаларни ҳукумат қўшинлари берган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди