Москвадаги «МИСиС» технологиялар миллий тадқиқот университетида ташкил этилган «Миллатлар куни»да ўзбекистонлик талабалар «Андижон полькаси»га рақсга тушди. Бу ҳақда, институт талабаси Алиёр Алимовга асосланиб, «V1.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик талаба томонидан YouTube видеохизматига жойлаштирилган видеоёзувда мўғулистонликлардан сўнг майдонга ўзбекистонлик талабалар чиқиб келгани, «Андижон полькаси» садолари остида рақсга тушгани, сўнг биргаликда Ўзбекистон байроғини ҳилпиратганини кўриш мумкин.
Маълумот учун, «МИСиС» — материалшунослик ва материаллар технологияси соҳасидаги Россиянинг етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Институтга 1930 йилда асос солинган бўлиб, ҳозирда Россия олий таълим муассасаларининг етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари орасида рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси иштирокчисидир.
Изоҳ (0)