• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистонлик спортчилар томонидан Рио–2016 ўйинларига қўлга киритилган йўлланмалар сони 65 тага етди

    16–17 апрель кунлари бўлиб ўтган турли мусобақаларда беш нафар ўзбекистонлик спортчи Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Никита Рафалович.

    Фото: Никита Рафалович.
    МОҚ матбуот хизмати

    Филиппин пойтахти Манила шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўтказилаган Осиё саралаш мусобақасида икки нафар Ўзбекистон вакили Рио–2016 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлган Никита Рафалович (-80 кг) Олимпиада лицензиясини ҳам қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Нигора Турсунқулова (-67 кг) кумуш медалга ва энг асосийси XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Нигора Турсунқулова.

    Нигора Турсунқулова.
    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    17 апрель, якшанба куни Пекин–2008 Олимпиада ўйинларининг совриндори Антон Фокин Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказилаётган лицензион мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлди.

    Foto: MOQ matbuot xizmati

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Шунингдек, ўзбекистонлик стол теннисчи Зоҳид Кенжаев Гонконгда бўлиб ўтган лицензион турнирда Рио–2016 ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритиб, стол тенниси бўйича ўзбекистонлик эркак спортчилар орасида биринчи бўлиб Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Таъкидлаш жоизки, стол тенниси бўйича ўзбекистонлик спортчилар сўнгги бор 2004 йили Афина (Греция)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида иштирок этган эди. Ўшанда Ўзбекистон шарафини Манзура Иноятова ҳимоя қилганди.

    Фото: Зоҳид Кенжаев.

    Фото: Зоҳид Кенжаев.
    МОҚ матбуот хизмати

    Бундан ташқари, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказилган Test Event–2016 лицензион мусобақадасида иштирок этиб, фаолиятидаги еттинчи Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

    Oksana Chusovitnina. Foto: MOQ matbuot xizmati

    Оксана Чусовитнина. Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Шу тариқа, Рио–2016 ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 65 тага етди. Шулардан 25 таси паралимпиячиларга тегишли.

    Бугун, 18 апрель куни Рио-де-Жанейро шаҳрида трамполин бўйича лицензион мусобақалар бошланади. Унда ўзбекистонлик спортчилардан Екатерина Хилько ва Анна Гаспарян иштирок этадил. Агарда Екатерина Хилько Рио–2016 ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритса, бу сафарги Олимпиада ўйинлари унинг фаолиятидаги бешинчиси бўлади.

    Фото: Екатерина Хилко.

    Фото: Екатерина Хилко.
    МОҚ матбуот хизмати

    Эътиборлиси, бугунги кунга келиб дунё трамполинчилари орасида фақатгина тўрт нафар спортчи тўртта Олимпиада ўйинларида қатнашиш бахтига муяссар бўлган. Агарда Екатерина бешинчи бор Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритса, дунё трамполинчилари орасида 4 йилликнинг энг нуфузли турнирида иштирок этиш бўйича якка пешқадамга айланади.

    18.04.2016, 12:52   Изоҳ (0)   4618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мураббий гимнастикачи қизни бўйин синишидан ҳимоя қилиш учун, у билан бирга ўмбалоқ ошди (видео)

    18.04.2016, 11:56

    Моуриньо «Манчестер Юнайтед» билан келишиб олди, бироқ клуб билан шартнома имзолаганича йўқ

    18.04.2016, 11:46

    Лукас Браун допингга алоқаси йўқлигини тасдиқлаш учун ёлғон детекторида синовдан ўтди

    16.04.2016, 22:13

    Зилзилалар туфайли футбол бўйича Япония чемпионатининг тўртта ўйини бекор қилинди

    16.04.2016, 09:28

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ярим финали қуръаси. Матнли онлайн

    15.04.2016, 15:32

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жуфтликлари. Битта расмда

    15.04.2016, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.