«Челси», «Интер» ва «Реал» собиқ мураббийи Жозе Моуриньо ҳақиқатан ҳам «Манчестер Юнайтед»га раҳбарлик қилади, аммо клуб билан шартнома имзолаганича йўқ, дея хабар бермоқда «Чемпионат» Manchester Evening News’га таяниб.
Аввалроқ Германиянинг Bild нашри португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» клуби билан 2019 йилгача шартнома тузганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, жамоа собиқ мураббийи Алекс Фергюсон «МЮ» раҳбариятига ушбу лавозимга Райан Гиггзни тайинлашни тавсия этган, бироқ бошлиқлар Моуриньонинг номзодига келиб тўхталган.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» 33 та матчда 56 очко тўплаб, Англия премьер-лигасида бешинчи ўринни эгалламоқда.
Изоҳ (0)