19 апрель, сешанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Сешанбага ўтар кечаси тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати +8 даражагача, Тошкент шаҳрида +10 даражагача илиқ бўлади, қолган ҳудудларда +12...+15 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
19 апрель куни бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғиши мумкин.
19 апрель куни кундузи тоғли ҳудудларда +13 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +20 даражагача, Тошкент шаҳрида +22 даражагача, Фарғона водийси вилоятларида эса +25 даражагача илиқ бўлади.
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида 19 апрель, сешанба куни ҳаво ҳарорати +18...+23 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)