Иқтисод фанлари доктори, профессор Баходир Бегалов Тошкент молия институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати маълум қилди.
Баходир Бегалов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган. 1992—2012 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган.
2012—2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўриндошлик асосида ТДИУнинг «Иқтисодиётда ахборот тизимлари» кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.
Тошкент молия институти ректори лавозимига ўтиши муносабати билан Баходир Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)