Қирилиб кетиш арафасида бўлгани учун «Қизил китоб»га киритилган Амур йўлбарсларининг сони 1940 йилларда 30—40 дона қолган бўлса, ҳозирга келиб биргина Узоқ Шарқдаги табиий шароитларнинг ўзида бир неча юзтагача кўпайтирилган. «Даракчи» газетаси хабарига кўра, Амур йўлбарсларнинг 12 таси Ўзбекистонда яшайди.
Тошкентда яшайдиган Наврўз
Тошкент ҳайвонот боғининг илмий-маърифий бўлими бошлиғи Владимир Головановнинг сўзларига кўра, ҳозирда бу ерда еттита Амур йўлбарси бор, уларнинг бемалол кўпайиши, учун барча шароитлар яратилган. 2016 йилгача йўлбарслар сони олтита эди.
«Февраль ойи охирида Москва ҳайвонот боғидан 1,5 яшар йўлбарс боласи келтирилди. Қизиғи, ҳужжатда унинг лақаби ёзилмаган экан. Наврўз байрами яқин қолгани учун, йўлбарсваччага Наврўз дея лақаб беришни таклиф қилдим. Ҳозир Наврўз лақабли Амур йўлбарси Тошкентда ўз уйидагидек яйраб яшаяпти», — деди Голованов.«Термизлик» Тер ва Миз
Тошкентдан ташқари, Термиздаги ҳайвонот боғида ҳам Амур йўлбарслари парвариш қилинади.
«Ҳайвонот боғимизда бешта Амур йўлбарси яшайди, — дейди Термиз ҳайвонот боғи директори Чори Сатторов. — Улардан бири болалаганида, Термиз шаҳри шарафига биттасига Тер, иккинчиси эса Миз деб ном берганмиз».
Изоҳ (0)