Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович Филиппин пойтахти Манила шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун ўтказилаётган Осиё саралаш турнирида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради «Sports.uz».
-80 килограмм вазн тоифасида даянга чиққан Никита дастлаб ҳиндистонлик, кейин эса иорданиялик рақибларини таслим этди. Финал беллашувида эса ўзбекистонлик таэквондочи Хитой Тайпейи вакили Веи-Тен Лиуни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Аввалроқ Никита Рафалович Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Бугун, 17 апрель куни қизлар ўртасида -67 килограмм вазн тиофасида Ўзбекистон вакили Нигора Турсунқулова Олимпиада йўлланмаси учун даянга чиқади.
Изоҳ (0)