Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 5-турнинг 16 апрель санасидан жой олган ўйинлари тўлиқ якунланди.
Куннинг сўнгги ўйинида «Бунёдкор» «Олмалиқ»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Қайд этиш керак, Тошкент клуби аввалги 4 турда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаганди. Дарвозабон Мурод Зухуров бу сафар иккита гол қўйиб юборди.
Бирорта ҳам гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турган «Бухоро» эратага, 17 апрель куни ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади.
5-турдан кейин Сергей Лушчан жамоасининг очколари 13 тага етди. «Локомотив» ва «Насаф» ҳисобида ҳам шунчадан очко бор. Тўплар нисбатига кўра «Бунёдкор» Қарши клубидан олдинда, ҳамшаҳридан кейинги поғонада жойлашган.
Ўзбекистон Олий Лигаси 5-тур беллашуви 16 апрель, шанба
«Бунёдкор» — «Олмалиқ» 4:2 (3:1)
Голлар: Элдор Шомуродов, 13 (1:0). Фарҳод Тожиев, 30-пен (1:1). Баҳодир Насимов, 34 (2:1). Баҳодир Насимов, 45 (3:1). Дониёр Исмоилов, 56 (3:2). Достон Ҳамдамов, 58 (4:2).17 апрель, якшанба«Бухоро» — «Андижон»
Изоҳ (0)