«ВKонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуров биринчи марта Forbes журнали тузадиган Россиянинг энг бой 200 бизнесмени рўйхатига кирди, деб ёзади TJournal. У 135-ўринда жойлашди.
Forbes Дуровнинг давлатини 0,6 миллиард долларга баҳоламоқда. Журналнинг Россиядаги рейтингига кириш учун энг пастки чегара 2016 йилда 350 миллион долларга тенг бўлди.
Нашр таъкидлашича, Дуровнинг асосий капитали Telegram мессенжери ҳисобланади. Давлатни баҳолашда Forbes кишига тегишли активларнинг барчаси — компаниялар акциялари, ер майдонлари, кўчмас мулк объектлари, шахсий бойлик ва бошқаларни пулга чақади.
Изоҳ (0)