Японияда виртуал ўрта мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда TJournal.
N High School ўқувчилари Токиода туриб, виртуал реаллик кўзойнаги орқали ўша вақтда Окинавада — улардан 900 миль узоқликда бўлган директорнинг чиқишини томоша қилди. Улар мактабдаги бутун атроф-муҳитни 360 даражада кўздан кечира олди.
N High School март ойида ишга туширилган бўлиб, у IT ва медиатехнологияларни ўрганиш учун мўлжалланган виртуал ва тўлиқ аккредитациядан ўтган ўрта мактабдир.
Изоҳ (0)