АҚШ ва Филиппин Жанубий Хитой денгизи акваториясини биргаликда патруль қилмоқда. Бу ҳақда, АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«АҚШ ва Филиппин Ҳарбий-денгиз кучлари Жанубий Хитой денгизи акваториясини биргаликда патруль қилмоқда», — деб маълум қилди Картер.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда Филиппинга Кларк Ҳарбий-ҳаво базасига 300 нафар америкалик ҳарбий хизматчи, шунингдек, бир нечта ҳарбий самолёт ва вертолётлар юборилган.
«Биз шу тариқа Жанубий Хитой денгизи ҳудудидаги мавжуд қарама-қаршиликларни тўхтатишга уринмоқдамиз», — деб қўшимча қилди Эштон Картер.
Изоҳ (0)