Сурияда Россиянинг Ми-28Н вертолёти қулаши оқибатида Сизрань олий ҳарбий авиация билим юртини тамомлаган учувчилар — экипаж командири Андрей Окладников ва штурман Виктор Панков ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Маленькая Сизрань» нашрига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Нашрнинг билдиришича, Ми-28Н тунги парвоз чоғида, «деярли буткул қоронғи ва кам ўрганилган манзилда» ҳалокатга учраган. Экипаж ҳаво кемасини тунги кўзойнаклар ёрдамида бошқарган.
Изоҳ (0)