Facebook ижтимоий тармоғи барча фойдаланувчилар учун янги «Сақлаб қўйиш» тугмасини жорий этди. Бу ҳақда F8 ишлаб чиқарувчилари учун Facebook конференцияси давомида маълум қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига қараганда, тугма фойдаланувчиларга уларни қизиқтирган мақола, видео ёки маҳсулотларни кейинроқ танишиш учун Facebook’нинг махсус папкасига жойлаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, барча фойдаланувчилар контент билан онлайн бўлишишнинг янада қулайроқ усулларини таклиф этувчи Quote Sharing янги инструментидан фойдаланиши мумкин.