Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги Пенгери шаҳрида юқори кучланишли электр симининг полиция бўлимига тўпланган намойишчилар устига тушиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Электр узатиш линияси полиция ҳавога қарата ўқ узгандан сўнг одамлар устига тушиб кетган, дея хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, намойишчилар икки кишини ўлдиришда айбланаётган ва полиция қўлга олган бир неча кишини уларга топширишни талаб қилган. Тажовузкорона кайфиятда бўлган ва тўқмоқ, ўқ-ёй билан қуролланган оломонни тарқатиб юбориш учун полиция ходимлари ҳавога қарата ўқ узган. Бир неча ўқ одамлар устидаги юқори кучланишли электр симига теккан ва унинг узилиб тушишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)