Украина бош прокуратураси Донецк яқинида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти ҳалокатга учраганлиги иши бўйича бош экспертга суиқасд этилганини маълум қилди. Гумонланувчи қўлга олинган, бироқ унинг шахси, шунингдек, жиноят тафсилотлари ҳозирча номаълум. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
2015 йил ноябрида Киевда мамлакат адлия вазирлиги суд экспертизаси илмий-текшириш институти директори Александр Рувинга суиқасд уюштирилган, у ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганди.
Украина бош прокурори ўринбосари Анатолий Матиос 11 апрель, душанба куни журналистлар учун брифингда мазкур жиноят тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти 2014 йил 17 июлда Донецк вилоятида ҳалокатга учраган, лайнер бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)