«Катта еттилик» давлатлари (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада ва Япония) дунёда сунъий йўлдошларга қарши қурол яратилаётганлиги ҳақидаги таъкидлардан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда 11 апрель, душанба куни тарқатилган G7 ташқи ишлар вазирларининг Хиросимадаги учрашуви коммюникесида маълум қилинган, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Биз сунъий йўлдошларга қарши воситалар ривожланиб бораётганидан хавотирдамиз. Коинотда ҳимояланиш, хавфсизлик ва барқарорлик мустаҳкамланиши, транспарентлик юқори бўлиши, шунингдек, коинотдаги фаолиятнинг барча турлари учун масъулият меъёрлари мустаҳкамланиши тарафдоримиз», — дея таъкидлаган Хиросимадаги учрашув иштирокчилари.
Ҳужжатда бу билан шуғулланаётган мамлакатлар номи келтирилмаган, бироқ олдинроқ АҚШ миллий разведкаси раҳбари Конгрессдаги чиқишида Россия ва Хитой Америка коинот тизимларига қарши қурол яратаётгани ҳақида билдирганди.
Изоҳ (0)