Россиянинг Ставрополь ўлкасида Ички ишлар бўлими биносида уч нафар худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» куч тузилмаларидаги манбасига таяниб маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Дастлабки тахминларга кўра, уч нафар террорчи худкуш Ставрополь ўлкасининг Новоселицкий туманидаги ИИБ биноси яқинида ўзини портлатиб юборган.
Жами бешта портлаш юз берган. Террорчилар ҳалок бўлган.
Ҳозирги пайтда жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)