АҚШ Давлат котиби Жон Керри Япониянинг Хиросима шаҳридаги атом бомбаси қурбонлари хотирасига бағишланган тинчлик боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Керри 1945 йилда АҚШ томонидан бомбардимон қилинганидан сўнг Хиросимага келган биринчи Давлат котиби бўлди. У боғдаги ёдгорлик пойига гуллар қўйди ва меҳмонлар китобида ўз ёзувини қолдирди.
Мазкур рамзий маросимда Керрининг британиялик ва франциялик ҳамкасблари ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)