Болаларда кўриш қобилиятининг пасайишига телекўрсатувлар кўриш ёки компьютер ўйинлари сабаб бўлмайди. Кўз шифокори Скотт Рид шундай хулосага келди, дея хабар беради «Hi-Tech Mail.ru».
Австралиядаги тиббий анжуманда чиқиш қилган доктор Рид телевизор, компьютер ва бошқа гаджетларнинг болаларда кўриш қобилияти пасайишига таъсири билвосита эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, компьютер ўйинлари ёки фильмлар кўришга берилган бола уйида кўп вақтини ўтказади, бироқ экран қаршисида ўтган соатлар ва узоқни кўрмаслик ривожланиши эҳтимоли ўзаро боғлиқ эмас.
Бунинг олдини олиш учун болалар кунига камида икки соатни кўчада ўтказиши, уйда эса табиий ёруғлик кўпроқ бўлиши талаб этилади.
Изоҳ (0)