Англиянинг Хэрроу шаҳрида шахмат бўйича Colin Crouch Celebration Chess Congress турнири якунланди. Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов бош совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат бўлган мазкур мусобақада жами 44 шахматчи (улардан олти нафари гроссмейстер) ғолиблик учун кураш олиб борди. Жаҳонгир Воҳидов тўққиз имкониятдан 7,5 очко жамғарган ҳолда мусобақанинг бош совринига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик шахматчи январь ойида Англияда бўлиб ўтган Tradewise Hastings Masters турнирида ҳам бош совринни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)