Фотограф Кевин Доус оиласи унинг Сурияда озод қилинишида иштирок этган Россия ва Чехия ҳукуматларига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Биз АҚШ ҳукуматига охирги уч йил мобайнидаги тинимсиз уринишлари ва Россия ҳамда Чехия ҳукуматларига Кевинни озод этишдаги иштироки учун чексиз миннатдорлик билдирамиз», — дейилади Кевиннинг отаси Ренди Доус мактубида.
8 апрель, жума куни АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер ҳам 2012 йилдан бери Сурияда асирликда бўлган Кевин Доуснинг озод этилишида Россиянинг кўмагини эътироф этди.
Изоҳ (0)