Сомали пойтахти Могадишода 9 апрель, шанба куни автомобиль портлаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полициянинг расмий вакили Аҳмад Хассам маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Пойтахтнинг Шибис ҳудудида номаълум кимса масофадан туриб ресторан яқинига қўйилган автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Бу пайтда ресторанда ўнлаб кишилар овқатланаётган бўлган. Портлаш туфайли камида икки киши ҳалок бўлди», — дея таъкидлаган Аҳмад Хассам.
Мазкур теракт учун жавобгарликни ҳозирча бирор гуруҳ зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)