Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШ федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан тузилган энг кўп қидирилаётган 10 нафар жиноятчи рўйхатидаги ягона аёл — Бренда Делгадони қўлга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Делгадо собиқ жазманининг янги маъшуқасини ўлдириш учун икки кишини ёллаган. Қурбон — тиш шифокори Кендра Хэтчер 2 сентябрь куни Далласдаги турар-жой мажмуининг автомобиллар қўйиш манзилида отиб ўлдирилган, шундан сўнг Делгадо мамлакатдан қочган.
У 9-ўринда қайд этилган 10 нафар энг қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига апрель ойи бошида киритилганди (ФҚБ томонидан 1950 йилдан бери тузиб келинадиган мазкур рўйхатга аёллар шу пайтгача тўққиз маротаба киритилган, холос).
Делгадо 8 апрель, жума куни Мексика шимолида ҳибсга олинди. Қўлга олиш жараёнида аёл қаршилик кўрсатмаган.
Изоҳ (0)