АҚШ Давлат котиби Жон Керри кўзда тутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Америка ташқи сиёсий идораси раҳбари Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай ва бош вазир Абдулла Абдулла билан учрашиши кўзда тутилган. Давлат департаменти вакили Жон Кирбининг билдиришича, Давлат котиби «АҚШнинг афғон ҳукумати ва қуролли кучларини қўллаб-қувватлашига урғу беради».
8 апрель, жума куни Керри эълон қилинмаган ташриф билан Ироқда бўлиб, мамлакат расмийлари билан ИШИДга қарши кураш масалаларини муҳокама қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)