Мисрнинг Синай ярим оролини Саудия Арабистони билан боғлайдиган кўприк қурилиши қиймати 3—4 миллиард долларга бориши мумкин. Қизил денгиз бўйлаб кўприк қурилиши лойиҳаси Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизнинг Мисрга ташрифи чоғида имзоланган 20 миллиард долларлик келишувлар тўпламига кирган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қоҳира ва Ар-Риёд ўртасида бир қатор шартномалар имзолангани ҳақида 8 апрель, жума куни маълум қилинди. Улар орасида қирол Салмон номи билан аталадиган янги кўприк қурилиши ҳам бор.
2005 йили мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Мисрнинг ўша пайтдаги президенти Ҳусни Муборак қарори билан тўхтатилган, бунга атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарар ва хавфсизлик борасидаги хавотирлар сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)