Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Керала штати Паравур шаҳридаги ибодатхоналардан бирида ёнғин юзага келди, дея хабар бермоқда «РБК».
Дастлабки маълумотларга кўра, Путтингал ибодатхонасидаги фожиа натижасида камида 83 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди. Жабрланганларнинг барчаси касалхоналарга ётқизилди.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, ҳодиса 10 апрель, якшанба куни ибодатхонадаги тантаналар чоғида отилган мушаклар натижасида содир бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, бундай кўп сонли кишилар бир вақтнинг ўзида ҳалок бўлишига ибодатхонага тақаб қурилган бинонинг қулаши сабаб бўлган. Бундан ташқари, ёнғин жойидан 1 км радиусдаги уйларнинг деразалари синиб кетгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)