Франциялик кинорежиссёр Люк Бессон Россиянинг «Курск» атом сувости кемаси ҳақида фильм олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маданият бошқармаси бошлиғи Антон Губанков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бизга ‘Курск’ ҳақида фильм олаётган Люк Бессон мурожаат этди. Россияга яқинда съёмкаларга жойларни кўздан кечириш учун французларнинг катта делегацияси келади. Фильм устида бирга ишлаймиз, бу биз учун муҳим», — дея таъкидлаган Губанков.
Маълумот учун, «Курск» атомоходи 2000 йил 12 августда, Россия Шимолий флотининг Баренц денгизидаги машғулотлари чоғида 108 метр чуқурликда чўкиб кетган. Экипажнинг барча аъзоси (жами 118 киши) ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)