Япониянинг уч нафар фуқароси Россия Федерациясининг Токиодаги элчихонасига ноқонуний киришга уринди. Бу ҳақда Россия дипломатик миссияси матбуот хизмати маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Матбуот хизмати ходимларининг сўзлаб беришича, элчихона ҳудудига Япониянинг уч нафар фуқароси, уларнинг сўзларига қараганда, келиб чиқиши швейцариялик бўлган ота ва икки қиз киришга уринган.
Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Америкага қарши қарашлари туфайли Японияда таъқиб қилинган фуқаролар элчихонага сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилмоқчи бўлган.
Элчихона матбуот хизматининг таъкидлашича, сиёсий бошпана бериш ҳақидаги илтимоснома белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва япониялик фуқароларга қабул қилинган қарор ҳақида маълум қилинади.
Изоҳ (0)