31 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Кун қаҳрамони: Бокс бўйича Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи Ёдгорой Мирзаева. Ундан ташқари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов, Элшод Расулов, Рустам Тўлаганов, Баҳодир Жалолов ҳам Рио—2016 йўлланмасини қўлга киритди.
2. Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи 20 фоизга ошади. Охирги марта Тошкентда жамоат транспорти нархи 2014 йилнинг 15 июнида оширилган эди.
3. Украина президенти Донбассда можаро бошланганидан бери 10 мингга яқин киши ҳалок бўлганини билдирди. Донецк ва Луганск вилоятларидаги қуролли можаро 2014 йилда бошланган эди.
4. Башар Асад Сурияда муддатидан аввал президентлик сайловларини ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди. Асад муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилишининг талаб этилиши «жорий сиёсий жараённинг бир қисми сифатида илгари сурилмагани»ни маълум қилди.
5. ОИВга чалинган бемор биринчи марта жигар донорига айланди. Операция иммун танқислиги бўлган одамлардан органларни трансплантация қилишга қўйилган 25 йиллик тақиқнинг тугалланганини билдиради.
Изоҳ (0)