ЖАРдаги қўриқхонадан қочиб кетган Сильвестр лақабли шер бу сафар уч кун эркинликда юрди. Миллий боғлар маъмуриятининг маълум қилишича, кузатув датчикли бўйинбоғ туфайли овчилар йиртқични етиш қийин бўлган тоғ ҳудудидан вертолёт ёрдамида топган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Шерга ҳаводан ўқ узиб ухлатиб қўйилгандан кейин машинагача бўлган уч километр йўлда йиртқични замбилда олиб боришга тўғри келди.
Ўтган йили Сильвестр уч ҳафта давомида эркинликда юрган эди. У 300 километр масофагача кетиб қолган ва кўплаб қўйларни ғажиб ташлаган эди. Одамлар жабрланмаган. Шундан кейин шерга кузатув датчиги тақиб қўйилган эди.
Йиртқичнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Миллий боғлар маъмурияти Сильвестр одамлар учун хавф туғдирганлиги сабабли уни тинчитмоқчи эди. Бироқ бу режалар ҳайвонлар ҳимоячилари ўртасида кескин норозиликларни уйғотди. Шернинг ҳаётини сақлаб қолиш талаб этилган петицияни аллақачон 3 500 киши имзолаган.
Изоҳ (0)