Хадра майдонидаги янги кўприк (Себзор кўприги) сабаб транспорт эгаларининг катта миқдордаги ёнилғи харажатлари иқтисод қилинмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов маълум қилди.
Қайд этишларича, Тошкентнинг Беруний майдонидан йўлга чиққан йўловчи аввал шаҳар маркази орқали ўтадиган йўлдан иккинчи, мисол учун, «Бодомзор» шартли объектига бориши учун 20—25 дақиқа сарфлаган бўлса, бугун Нурафшон кўчаси орқали 7—8 дақиқада манзилга етмоқда.
«Демак, бу борада ишларни давом эттиришга тўла асос бор», — дейди Ҳусан Эрматов.
Изоҳ (0)